Дунё — жажжи рассомлар нигоҳида

22:57 12 Март 2019 Жамият
389 0

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида ШҲТ давлатларининг “Дунё болалар нигоҳида” номли кўргазмаси очилди. Унда 700 дан ортиқ суратлар жамланган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар, ОАВ вакиллари, кўргазма иштирокчилари ва уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийлари, ШҲТ давлатларининг Тошкентдаги миллий маданият марказлари ходимлари қатнашди.

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).

— Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини кучайтириш, ўзаро ишончни янада мустаҳкамлашдан иборат, — деди ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази директори Раҳматулла Назаров. — Қолаверса, иқтидорли болаларда тасвирий санъатга нисбатан қизиқиш уйғотиш ҳам кўзда тутилган. Мазкур кўргазмани вилоятларда, шунингдек, ШҲТ давлатларининг пойтахтларида ҳам ташкил этишни мўлжаллаганмиз.

Анжуман доирасида учта номинация бўйича ғолиб деб топилган жажжи рассомлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).

Унга кўра, 5 — 7 ёшдаги болалар ўртасида биринчи ўрин хитойлик Янь Шу Тингга (7 ёш), иккинчи ўрин ҳамюртимиз Ёқут Исроилов (7 ёш), учинчи поғона эса ҳиндистонлик Сангит Тансинга (6 ёш) насиб этди.

Шунингдек, 8 — 10 ёшдаги ўқувчилар ўртасида ўзбекистонлик Эъзоза Авазжонова, ХХР вакили Си Анки ва Анастасия Юзбашьян (Россия Федерацияси) совринли ўринларни эгаллади.

11-12 ёшдаги ўқувчилар ўртасида эса Гулзода Майрамбекова (Қирғизистон), Фарангиз Исомиддинова (Ўзбекистон) ҳамда Алиса Панкратова (Қозоғистон) ғолиб, деб топилди.

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).

Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида пойтахтимиздаги 280-мактабнинг “Рақс” хореография гуруҳи ва “Баркамол авлод” болалар марказининг “Зарб” ансамблининг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).

Кўргазма 15 мартгача давом этади.

Юлдуз Ўрмонова (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019