Дунё тан олган бастакор Людвиг ван Бетховен кар бўлмаганлиги аниқланди

14:27 06 Февраль 2020 Lifestyle
1346 0

Фото: interesnyefakty.org

Мусиқа тарихчиси Теодор Альбрехт олиб борган тадқиқоти асосида немис бастакори Людвиг ван Бетховеннинг 9-симфониясини ёзганда тўлиқ кар бўлмаганлиги тўғрисида хулоса қилди.

“Daily Mail” нашрининг ёзишича, мутахассис бу хулосага 1818 йилдан (оммалашган фикрларга кўра, бастакорнинг эшитиши 1798 йилда заифлашган, 1814 йилда бутунлай йўқолган) то 1827 йилдаги вафотига қадар бастакорнинг дўстлари билан суҳбатлари ёзилган 139 дафтарни ўргангандан сўнг келган.

Тарихчи Бетховеннинг сўнгги кунларига қадар оз бўлса-да чап қулоғи эшитганлигини тасдиқловчи камида 23 маълумотни топган.

Маълумот ўрнида, Людвиг ван Бетховен йигирма ёшида (1790 йил) моҳир пианиночи сифатида машҳур бўлиб, 31 ёшида биринчи симфониясини ёзган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?