Дунё мўъжизаларига саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, Қаршидаги “ASI park”га келинг!

17:55 20 Июль 2018 Жамият
650 0

Қарши шаҳридаги марказий истироҳат боғи ҳудудида барпо этилган “ASI park” бугун қашқадарёликларнинг энг севимли дам олиш масканига айланган.

Сабаби, бу ерда дунё мўъжизалари жам бўлганки, ташриф буюрувчиларга бобурий шаҳзода Шоҳ Жаҳон томонидан Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида барпо этилган ва дунёнинг етти мўъжизасидан бири саналадиган “Тожмаҳал“ меъморий ёдгорлиги, Самарқанддаги Регистон ансамбли, қадимги Рим меъморчилигининг буюк намунаси бўлмиш “Колизей“ амфитеатри, бир томонга оғиб турган Пиза минораси, Париждаги машҳур Эйфель минораси, Москвадаги Кремль саройи ва бошқа тарихий обидаларнинг оригинал тарзда қурилган кичик кўринишлари билан бир пайтда танишишлари мумкин.

Шунингдек, янги боғда 29 турдаги замонавий аттракционлар, эртак ва афсоналар қаҳрамонларининг сиймолари акс эттирилган ҳайкаллар болаларга унутилмас завқ улашмоқда.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
“Халқ сўзи” мухбири.
Муаллиф олган суратлар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар