Дунё ҳали коронавирус пандемиясининг бошланишида — ЖССТ

01:19 16 Сентябр 2020 Дунё
623 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг COVID-19 бўйича махсус вакили доктор Дэвид Набарронинг айтишича, дунё ҳали ҳам коронавирус пандемияси бошида.

У Буюк Британия парламентининг ташқи ишлар қўмитаси мажлисидаги нутқи пайтида у вазиятни жуда «ваҳимали» деб атаган.

Набарронинг айтишича, бугунги кунда содир бўлаётган воқеалар эпидемиялар ҳақидаги ҳар қандай илмий фантастикадан ҳам ёмонроқ кўринмоқда.

«Бу ҳақиқатан ҳам жиддий — биз ҳали ўртада ҳам эмасмиз. Биз ҳали ҳам йўлнинг бошида турибмиз. Бу дунёга қанча зарар етказишини кўришни бошладик», — дейди ЖССТ махсус вакили. Унинг айтишича, пандемия Европада махсус босқичга ўтмоқда ва яна қайтмоқда.

Мутахассиснинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси ҳозирги «даҳшатли ва гротеск шаклида» шунчалик назоратсизки, у дунёни нафақат рецессия, балки улкан иқтисодий таназзулга ҳам солмоқда.

«Бу эҳтимол камбағаллар сонини икки бараварга, тўйиб овқатланмайдиганлар сонини икки бараварга кўпайтиради ва юз миллионлаб кичик корхоналарни банкрот бўлишига олиб келади», дейди Дэвид Набарро.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?