Дунё бўйича ўта хавфли касалликлар рўйхатида энг биринчи ўринда турадиган хасталик нима экани маълум қилинди

20:28 07 Март 2019 Жамият
748 0

Бугун Миллий матбуот марказида Давлат ветеринария қўмитасининг “Қутуриш касаллигининг келиб чиқишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Давлат ветеринария қўмитаси масъул ходимлари, ветеринария мутахассислари, ИИБ карантин хизмати ва ОАВ ходимлари иштирок этмоқда.

Халқаро ташкилотларнинг маълумотларига кўра, дунё бўйича ҳар йили 60 мингдан ортиқ одам қутуришдан вафот этади ва 1 миллионга яқин ҳайвонлар шу касалликка чалинади.

— Нафақат қутуриш касаллиги, балки куйдирги, сил ва бошқа шу каби ўта хавфли касалликлар, асосан, ҳайвонлардан юқади, — дейди Давлат ветеринария қўмитаси мутахассиси Нодир Маҳмудов. — Аслида ҳайвон олган одам дарҳол ветеринария шохобчасига бориб эмлатиши керак. Лекин аҳолига янада қулай бўлиши учун уйма-уй юриб, хонадонлардаги ҳайвонларни қутуришга, умуман, хавфли касалликларга қарши эмлаш ишлари йўлга қўйилган. Олиб борилаётган чора-тадбирларни чекка ҳудудларда янада ривожлантириш, хавфли касалликларга қарши кураш тарғибот ишларини ОАВда ҳам кенг ёритиб бориш механизми ишлаб чиқилмоқда.

— Дунё бўйича ўта хавфли касалликлар жами 600 та бўлса, уларнинг ичида энг биринчи ўринда қутуриш касаллиги туради, — дейди ветеринария фанлари доктори Муборак Маматова. — Бу хасталикнинг олдини олиш учун юртимизда кўламли чора-тадбирлар йўлга қўйилган. Ҳар бир уй ҳайвони маълум муддатда эмланиб, назорат остида бўлади. Шунга қарамай, назоратни янада ошириш керак, деб ўйлайман. Масалан, ҳар бир ҳудудда дайди ҳайвонлар, айниқса, дайди итларни сақлайдиган жой ташкил этилса, қутуриш касаллигини олдини олишда катта самара берарди.

Юлдуз Ўрмонова (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019