“Дунё бўйича 2017 йилда террорчилар қўлидан 33 минг киши ҳалок бўлди”

10:05 02 Июнь 2018 Дунё
786 0
Фото: TASS

“Ислом давлати” ва “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳлари бирлашишлари мумкин. Бу ҳақида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижрочи директори Евгений Сисоев РФнинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтган аксилтерор форумида айтиб ўтди.

Унинг фикрича, прогноз қилинаётган таҳдидлар қаторида “Ислом давлати” ва “Ал-қоида” террорчилик потенциаллари ўзининг дунёдаги мудроқ ва фаол бўлинмаларини қамраб олишга қодир бўлган ягона тармоқ доирасида бирлашиш имконияти истисно этилмаяпти. У бу оператив вазиятнинг янги элементи деб атаган.

Евгений Сисоев илгари Яқин Шарқда жанг қилган катта миқдордаги жангарилар Афғонистонда йиғилганини таъкидлади. “Улар ўз фаолиятини давом эттиришга тайёр. Бугун ИД Европа, Марказий ва Жануби-шарқий Осиё, Россияга гуруҳлар ташлашга тайёрланмоқда”, деди у.

Унинг қайд этишича, бундай гуруҳлар қўлбола портловчи қурилмалар, совуқ қуроллар ва транспортдан фойдаланган ҳолда исталган йирик мегаполисларни ҳужум нишонига айлантириш тактикасини тез-тез синовдан ўтказаяпти.

Сисоевнинг маълумотларига кўра, 2017 йилда террорчилар қўлидан дунё бўйича 33 минг киши ҳалок бўлди. 2014 йилдан бери ҳаммаси бўлиб 152 минг киши жабрланди. Ҳар йили ўртача 1600 та террорчилик ҳаракати амалга оширилмоқда. Сурияда террорчилик ўчоқларининг муваффақиятли йўқ қилиниши тирик қолганларни бошқа жойларга қочишга ва уларнинг раҳбарларини хориждаги шохобчаларини фаоллаштиришга мажбур қилди.

Эслатиб ўтамиз, Красноярскда кеча “Хавфсизликнинг замонавий тизимлари - Аксилтеррор” Бутунроссия махсус форуми бошланди ва бугун ўз ниҳоясига етади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019