“Дунё” ахборот агентлигининг вазифалари белгиланди

10:12 16 Сентябр 2019 Жамият
717 0

Архив фото

Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан “Дунё” ахборот агентлигининг асосий вазифалари белгиланди. 

Жумладан, сифатли ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли материаллар, видеороликлар, телекўрсатувлар, шунингдек Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда рўй бераётган воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаш ҳамда уларни тарқатиш орқали Ўзбекистоннинг ишончли ва масъулиятли шерик сифатида халқаро нуфузини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мазкур ахборот агентлигининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан Агентлик тузилмаси ва Устави тасдиқланди.

Агентликка ташқи ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?