Дудланган гўштни 8 йил давомида берухсат еган супермаркет ишчиси суд қилиниши мумкин

15:28 11 Сентябр 2018 Lifestyle
496 0
Иллюстратив фото

АҚШнинг Огайо штатидаги маҳаллий супермаркетлардан бирининг ходими саккиз йил давомида ҳар сменасида берухсат уч-тўрт бўлак дудланган гўшт тановул қилиб келган. Шу вақт мобайнида у еган маҳсулот нархи 8 минг долларга етган. Бу ишни қилган ходима эса йирик миқдордаги ўғирлик жинояти билан айбланиши мумкин.

Ҳозирги кунда дўкон эгасининг шу бўйича аризасини прокуратура кўриб чиқмоқда.

Савдо маркази хўжайинининг тасдиқлашига кўра, унинг ишчиси саккиз йил давомида ҳар сменасида дўкон музлатгичидан уч-тўрт бўлак дудланган гўшт олиб, ўзи учун тушлик тайёрлаб келган. Маҳаллий ОАВда ёзилишича, у шу орқали супермаркетга катта зиён келтирган ва йирик миқдорда ўғирлик жиноятини содир этганликда айбланиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар