ДТМ: Тест синовлари якунланди. Уларда жами абитуриентларнинг 97,8 фоизи иштирок этди

10:28 16 Август 2019 Жамият
730 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ўтказилган тест синовларида жами 979 минг 436 нафар абитуриентдан 958 минг 195 нафари (97.8%) иштирок этди деб хабар берди ДТМ.

Хусусан:

Сурхондарё вилоятида – 8 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 76 минг 186 нафаридан 74 минг 607 нафари тест синовларида иштирок этди;

Сирдарё вилоятида – 10 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 33 минг 758 нафаридан 31 минг 929 нафари тест синовларида иштирок этди;

Наманган вилоятида – 10 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 61 минг 451 нафаридан 59 минг 591 нафари тест синовларида иштирок этди;

Tошкент шаҳрида – 10 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 211 минг 93 нафаридан 209 минг 369 нафари тест синовларида иштирок этди.

Қашқадарё вилоятида – 12 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 87 минг 184 нафаридан 85 минг 222 нафари тест синовларида иштирок этди.

Навоий вилоятида – 13 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 39 минг 434 нафаридан 38 минг 781 нафари тест синовларида иштирок этди.

Фарғона вилоятида – 13 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 89 минг 875 нафаридан 87 минг 303 нафари тест синовларида иштирок этди.

Жиззах вилоятида – 13 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 55 минг 942 нафаридан 54 минг 545 нафари тест синовларида иштирок этди.

Aндижон вилоятида – 14 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 73 минг 713 нафаридан 71 минг 812 нафари тест синовларида иштирок этди.

Хоразм вилоятида – 14 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 55 минг 295 нафаридан 53 минг 685 нафари тест синовларида иштирок этди.

Самарқанд вилоятида – 14 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 96 минг 197 нафаридан 93 минг 800 нафари тест синовларида иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикасида – 14 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 52 минг 292 нафаридан 51 минг 442 нафари тест синовларида иштирок этди.

Бухоро вилоятида – 15 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 47 минг 049 нафаридан 46 минг 109 нафари тест синовларида иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?