ДСҚ солиқ қаллобликларини аниқлашга ёрдам берганларни рағбатлантирмоқчи

16:08 27 Август 2019 Жамият
61 0

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва хуфиёна иқтисодий фаолиятни амалга ошириш фактларини аниқлашда ёрдам берган шахсларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом муҳокамага қўйилди

Унда, жумладан, қуйидагилар тўғрисида маълумот берган жисмоний ва юридик шахслар рағбатлантирилиши кўзда тутилган:

яширин ишлаб чиқариш цехлари;

контрабанда йўллари билан олиб келинган товарлар, шунингдек, контрафакт ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган товарларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ёки сотиш фаолияти билан шуғулланаётган шахслар (объектлар);

солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган солиқларни тўлашдан бўйин товлаш “схема”лари;

этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ёки муомалага киритиш.

Юқоридаги асослар мавжуд бўлган ва ҳуқуқбузарлик ҳолати солиқ назорати тадбирида тўлиқ исботини топган тақдирда, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашда ёрдам берган жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилади.

Давлат солиқ қўмитасининг my2.soliq.uz cайтида жисмоний ва юридик шахслар томонидан юборилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар реестри шакллантирилади.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан юбориладиган маълумотларда қуйидагилар кўрсатилади:

жисмоний шахснинг фамилияси, исми, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР), яшаш манзили, телефон рақами, рағбатлантириш бўйича маблағни тушириш учун банк пластик карточкаси рақами ва тижорат банки номи, ҳуқуқбузарлик тавсифи, содир этиш аниқ манзили;

юридик шахс номи, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР), юридик манзили, телефон рақами, рағбатлантириш бўйича маблағни тушириш учун банк ҳисоб рақами ва тижорат банки номи, ҳуқуқбузарлик тавсифи, содир этиш аниқ манзили кўрсатилади.

Маълумотларга зарур ҳолларда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ фото ва видео тасвирлар илова қилиниши мумкин.

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида сайтга киритилган маълумотларга махсус код берилади (уяли телефонига SMS хабар юборилади) ҳамда давлат солиқ хизмати органлари томонидан мурожаатчининг шахси сир сақланиши таъминланади.

Солиққа оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашда ёрдам берган жисмоний ва юридик шахслар ҳар бир тасдиқланган хабар учун, назорат тадбирлари натижаси бўйича бюджетга тушган бир ойлик солиқ ва мажбурий тўловлар, шунингдек, ундирилган молиявий жарималар ёки ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган товар-моддий бойликларини сотишдан бюджетга тушумларнинг 5 фоизи, бироқ тўлов муддатида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда пул маблағлари билан рағбатлантирилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019