“Довуллар йилдан-йилга кучайиб бормоқда“ — халқаро тадқиқотчилар

01:06 21 Май 2020 Дунё
346 0

Архив сурат

АҚШ Океанлар ва атмосферани ўрганиш миллий бошқармаси Атроф-муҳит ҳақида маълумотлар маркази ҳамда Висконсин-Мэдисон метеорологик тадқиқотлар институти тадқиқотчилари билан биргаликда сўнгги 40 йил ичида тўпланган тропик довулларга оид маълумотларни таҳлил қилган ҳолда “Довуллар тобора кучайиб бормоқда”, деган хулосага келишди.

Ушбу мулоҳазалар жамланмаси АҚШ Миллий фанлар академиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинган мақолада келтирилди.

Тадқиқотга етакчилик қилган Жеймс Коссиннинг сўзларига кўра, бўронлар нафақат минтақада, балки глобал миқёсда ҳам кучайган. Аммо бунга нима сабаб бўлаётгани аниқ эмас. 

“Довулларнинг йилдан-йилга кучайиб бориши, ўз-ўзидан қўшимча иқтисодий зарар келтиради. Аммо бошқа хавфлар ҳам бор. Масалан, довул қанчалик кучли бўлса, шунчалик секин ҳаракатланади ва бу узоқ давом этадиган ёмғир ҳамда тошқинлар хавфини оширади”, — дейди Коссин.

Қайд этилишича, довулларнинг тобора кучайиб бораётганини сўнгги 40 йилликда олинган сунъий йўлдош тасвирлари кўрсатмоқда. Америкалик олимлар ушбу жараённинг динамикасини яхшироқ тушуниш учун уларни таҳлил қилишни давом эттиришади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?