​«Дўстлик – Қўйлиқ» метро линиясида қурилиш якунланди  

23:46 06 Июнь 2020 Жамият
353 0

Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган «Дўстлик – Қўйлиқ» метро линияси қуриб битказилди. Метронинг ушбу участкасида 7 та бекат барпо этилди. Буни ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Янги йўналишнинг узунлиги 11 километр.

Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Ҳаракатланиш оралиқ вақти 4 дақиқадан иборат.

Бекатлар 5 та вагон тўхташи учун мўлжалланган. Ҳар бир бекат миллий меъморчилик услубига хос тарзда қурилди, улар кўриниши ва безатилиши жиҳатидан бир-бирини такрорламайди.

Метро линияларининг эстакада йўналишида ҳаракатланадиган замонавий ва юқори сифатли, йўловчилар учун барча қулайликларга эга вагонлар келтирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?