232 нафар андижонлик бўлажак фармацевтлар иш билан таъминланадиган бўлди

18:33 18 Июль 2018 Жамият
313 0
Архив фото

Тан олиш керак, бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири бу – коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи.

“Гранд Фарм Трайд” масъулияти чекланган жамияти Андижон вилоятидаги мавжуд бешта тиббиёт коллежининг 593 нафар битирувчилари орасидан 232 нафарига муносиб иш ўрни таклиф этди. Йирик дорихоналар тармоғи ҳамда улгуржи ва чакана савдо учун дори воситалари етказиб беришга ихтисослашган ушбу жамият битирувчилар учун 1 ойлик ўқув курслари ташкил қилишни режалаштирган. Бу давр мобайнида улар 500 минг сўм миқдорида стипендия, бепул тушлик ва йўлкира харажати билан таъминланадилар.

- Жамиятимиз республикамиздаги мавжуд 5500 та дорихонанинг 70 фоизи билан ҳамкорлик қилади, - дейди МЧЖнинг Фарғона водийси бўйича раҳбари Қаҳрамонжон Отахонов “Халқ сўзи” мухбири билан суҳбатда. – Андижонлик битирувчилар иш билан таъминлангач 800 минг сўмдан 1 млн. сўмгача бўлган миқдордаги ойлик маошига эга иш жойига таклиф этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар