Дорихоналарда аҳвол қандай? — жамоатчилик назорати натижалари

19:22 29 Июль 2020 Жамият
350 0

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан 2020 йилнинг 29 июль куни Республика махсус комиссияси томонидан уй шароитида cовид-19 инфекциясини даволаш учун тавсия этилган «Азитромисин», «Аскорбин кислотаси», «Гидроксихлорохин», «Паратсетамол» дориларининг дорихоналарда сотувда мавжудлиги, уларнинг нархи юзасидан жамоатчилик назорати тартибида мониторинг ўрганиш давом этди. Бу ҳақда Федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг туман (шаҳар)ларида фаолият кўрсатаётган дорихоналар танланма усулда ўрганилганда мазкур дорихоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тавсия этилган «Аскорбин кислотаси» 700-4000 сўмгача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 500-1500 сўмгача? «Азитромитсин» 6 мингдан сўмдан 34000 минг сўмгача, сотилаётганлиги маълум бўлди.

Андижон вилоятининг дорихоналарида бу кўрсаткич «Аскорбин кислотаси» 200-3500 минг сўмгача ,«Гидроксихлорохин» мавжуд эмас , «Паратсетамол» 450-1000 сўмгача, «Азитромитсин» нинг нархи 4500 мингдан 36 минг сўмгача эканлиги аниқланди.

Бухоро вилояти ҳудудидаги дорихоналарда «Аскорбин кислотаси» 4500-40000 сўмгача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 500-1500 гача, «Азитромитсин» дорилари 300 дан 4000 сўмгача сотувда.

Жиззах вилояти ҳудудидаги дорихоналарда ҳам «Аскорбин кислотаси» 1000-2000 сўмгача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас , «Паратсетамол» 500-1000, «Азитромитсин» 5000-15000 сўмгача сотувда мавжуд.

Қашқадарё вилояти ҳудудидаги дорихоналарида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, «Аскорбин кислотаси» 500-5000 сўмгача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 400-1000, «Азитромитсин» 5000-15000 сўмгача сотилмоқда.

«Аскорбин кислотаси» 700-5000 гача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 400-1000 гача «Азитромитсин»дори воситаси эса 5000-15000 гача Навоий вилоятининг дорихоналарида сотилмоқда.

Сирдарё вилояти дорихоналарида «Аскорбин кислотаси» 1000-2000 сўмгача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол»500-1000, «Азитромитсин» эса 6000-42900 сўмгача сотиляпти.

Фарғона вилоятининг дорихоналарида «Аскорбин кислотаси» 900-1000 гача , «Гидроксихлорохин» дори воситаси мавжуд эмас, «Паратсетамол» 500-1200, «Азитромитсин» 5 мингдан 15 минг сўмгача турибди.,

Хоразм вилоятида эса «Аскорбин кислотаси» 500-2000 гача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 500-1000, «Азитромитсин» 4000 дан 19800 сўмгача​.

Тошкент вилоятида «Аскорбин кислотаси»800дан 1200 гача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 1000 сўмдан «Азитромитсин» 8000 дан сўмдан 17000 сўмгача,

Тошкент шаҳрида «Аскорбин кислотаси»500-3000 гача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 1000-1500 гача «Азитромитсин» 7000дан 44000 сўмгача сотилаётганлиги аниқланди.

Наманган вилоятининг «Аскорбин кислотаси»100-1000 гача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 600-1000 гача «Азитромитсин» 4000- 12000 сўмгача, «Плаквенил» дориси 234 минг сўмдан сотилаётганлиги кузатилди. Унинг захираси ҳам 40 дона қутидан иборат.

Федерация томонидан жамоатчилик назорати тартибида COVID-19 инфекциясини уй шароитида даволаш учун зарурий дори воситалар нарх-навоси доимий ўрганиб борилади ҳамда бу борада кенг жамоатчилик хабардор қилинади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?