“Дорихонада Кактуснинг нархи қанча?”

18:17 18 Февраль 2019 Жамият
642 0

2019 йилнинг 14 март куни Тошкентда “Дорихонада кактуснинг нархи қанча?” деган мавзуда Ўзбекистонда ягона бўлган II Фармацевтик Анжумани ва йилнинг энг муҳим PHARMCLUB AWARDS тақдимоти бўлиб ўтади.

Анжуманда 200 дан ортиқ иштирокчи ҳозир бўлиши кутиляпти. Унда бир қатор хорижий ва маҳаллий маърузачилар томонидан дорихона соҳасида бизнес юритиш ва ривожлантириш бўйича тақдимотлар ўтказилади.

Тадбирда Россия Федерациясидан фармацевтика бизнесини ривожлантириш бўйича маслаҳатчи, Россия фармацевтика маркетинги уюшмаси иштирокчиси Павел Лисовский, Украинадан бизнес-тренер Юрий Чертков, Қозоғистондан “Евроосиё тиббиёт уюшмаси” раҳбари Жупар Байпакбаева, германиялик Ольга Гринцова, шунингдек, Ўзбекистондан “МЕРОС” корпорацияси бошлиғи Максим Костромской ва “APPTECHKA” лойиҳаси бошлиғи Ильгиз Нургалимовлар сўзга чиқади.

Анжуман доирасида “PHARMCLUB AWARDS” мукофотининг иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

“PHARMCLUB AWARDS” тақдимоти номинациялари:

“Йил ишлаб чиқарувчиси” ( маҳаллий)
“Йил ишлаб чиқарувчиси” (хорижий)
“Йилнинг энг таниқли ОТС” (рецептсиз бериладиган) дори воситаси”
“Йилнинг энг таниқли тиббий техника бренди”
“Йилнинг энг таниқли БФҚ (биологик фаол қўшимча) воситаси”
“Йилнинг дорихона тармоғи”
“Йил дорихонаси” .


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019