Дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

15:54 28 Февраль 2019 Жамият
329 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан фуқаролар мурожаати асосида ўтказилаётган профилактик тадбирлар жараёнида истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган ва ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилмоқда. Бу ҳақда бошқарманинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар қилмоқда.

Жумладан, пойтахтимизнинг Яшнобод тумани, Содиқ Азимов кўчаси, 65-уйда жойлашган дорихонада ўтказилган профилактик тадбирда 9 дона умумий баҳоси 594 минг сўмлик, халқимиз орасида “инсулин” номи билан аталувчи дори воситаси ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланди. Шунингдек, тадбир давомида кунлик савдодан тушган 889 минг 500 сўм нақд пул назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги маълум бўлди.

Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 97 уйда жойлашган яна бир дорихонада умумий баҳоси 11 миллион 704 минг сўмлик “инсулин” ва бошқа турдаги дори воситалари қонунга хилоф равишда савдога қўйилганлиги аниқланди.

Шайхонтоҳур туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида Гулобод мавзеси, 54-уй, 2-хонадонда жойлашган дорихонада истеъмолчилар дардига дармон эмас, аксинча, зарар етказиши мумкин бўлган 50 турдаги умумий баҳоси 8 миллион 273 минг сўмлик, шунингдек, яроқлилик муддати ўтиб кетган 33 дона умумий баҳоси 26 400 сўмлик дори воситалари ноқонуний равишда савдога қўйилган. Бундан ташқари, тадбир давомида кунлик савдодан тушган 246 минг 500 сўм нақд пуллар назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳудуддаги Асадулла Хаджаев кўчаси 40Б-уйда жойлашган дорихонада ўтказилган профилактик тадбирда савдодан тушган 377 минг сўм нақд пул назорат касса машинаси хотирасига кирим қилинмаганлиги маълум бўлди.

Тадбир давомида дорихона кўздан кечирилганида жами 23 турдаги умумий баҳоси 2 миллион 815 минг сўмлик дори воситаларининг ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланиб, қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019