Дори воситалари экспорти ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 134,6 фоизга ошди

14:31 21 Май 2019 Жамият
118 0

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида дори-дармон таъминотини янада яхшилаш ва фармацевтика саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Жумладан, мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги “2019 – 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳадаги ислоҳотларнинг изчил ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айни пайтда республикамизда фаолият юритаётган 162 та корхонадан 90 тасида дори воситалари, 61 тасида тиббий буюм ва 11 тасида дори воситаси ва тиббий буюмлар ишлаб чиқармоқда. Ишлаб чиқарилаётган 2486 дан ортиқ дори воситалари ва 199 та тиббиёт буюмлари тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилиб, давлат рўйхатига олинган. 19 та фармацевтика корхоналарининг 100 га яқин турдаги маҳсулотлари халқаро фармацевтика бозорига, шу жумладан, АҚШ, Франция, Германия ва бошқа Европа мамлакатлари ва МДҲга экспорт қилинмоқда.Бундан ташқари, фармацевтика соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиниши ҳисобига 26 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Эркин иқтисодий зоналарда ташкил этилаётган барча ишлаб чиқариш корхоналари қатори, фармацевтика корхоналарига ҳам имтиёзлар берилиши соҳа ривожига катта ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Эътиборли жиҳати, маҳаллий ишлаб чиқарувчи 27 та корхона томонидан 25 фармакотерапевтик гуруҳга мансуб дори воситалари ва 10 номдаги тиббий буюмлар 14 та хориж давлатларга, жумладан, АҚШ, Германия, Россия, Франция ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Корхоналар томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 2018 йилнинг 1 чорагига нисбатан 134,6 фоизга ошди. 6 та янги фармацевтик бозор –Жанубий Корея, Туркия, Молдова, Тожикистон, Белорусь ва Яман давлатлари бозорлари ўзлаштирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019