“Dori Darmon​” дорихоналар тармоғи бошқаруви Америка компаниясига берилди

17:53 23 Октябр 2018 Жамият
921 0

Фармацевтика соҳасида фаолият кўрсатувчи энг йирик компаниялардан бири “Dori Darmon” бошқаруви АҚШнинг “United Investment Healthcare Group” LLC компанияси ихтиёрига берилди. Бу ҳақда тегишли ҳужжат Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми доирасида имзоланди.

Бунга қадар, жорий йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи чоғида “United Investment Healthcare Group” LLC ва “Дори-Дармон” ўртасида меморандум имзоланганди.

Устав фондига кўра, 71% акцияси давлатга тегишил бўлган “Дори-Дармон” 2 200та ижтимоий дорихоналарни ўз ичига олади. Компания дори сифатида фойдаланиладиган наркотик психотропик дори воситаларини давлат касалхоналарига етказиб берадиган ягона таъминотчи саналади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019