ФИФА: Жаҳон чемпионатида бирорта футболчида допинг аниқланмади

10:53 13 Июль 2018 Спорт
804 0
Иллюстратив фото

ФИФА допинг тестлар натижаларини эълон қилди. Унга кўра, футбол бўйича жаҳон кубоги иштирокчиларидан олинган барча допинг тестлари натижалари манфий бўлди. Турнирда иштирок этган 32 жамоанинг барча ўйинчилари синовдан ўтказилган.

ФИФА сайтида ёзилишича, қарийб 4 мингта намуна олинган. Улар чемпионат жаҳон чемпионати бошланишидан аввал ва ўйинлар вақтида амалга оширилди.

“Январь ойи бошидан бери 1,5 минг нафардан зиёд футболчидан 3985 та допинг тестлар олинди. Улардан фақат биттасида футболчининг тақиқланган препарат қабул қилгани аниқланди. Аммо бунга эътибор қаратмаслик зарур. Чунки футболчига даволовчи шифокори ушбу препаратни қабул қилишга рухсат берган”, дейилади хабарда.

Олдинроқ, Германиянинг Bild нашри Россия терма жамоаси футболчилари жаҳон чемпионатида ўз жисмоний ҳолатини яхшилаш учун допингдан фойдаланганини ёзган эди. Хабарда россиялик футболчилар 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг Хорватияга қарши кечган 1/4 финал учрашувида жисмоний ҳолатини кучайтириш учун аммиак ҳидлашганини маълум қилинган. Аммиак тақиқланган воситалар сафига кирмаса-да бу модда ҳам допинг каби қувватлантириши таъкидланган. Bild бунга исбот тариқасида “Твиттер“да Россия терма жамоаси ҳимоячиси Илья Кутеповнинг қуйидаги суратини тақдим этган.

Фото: Bild

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019