“Доно билимдонлар” республика танловида ғолиб чиққан жамоа “Дамас” автомобили билан тақдирланади

16:46 11 Октябр 2019 Жамият
139 0

Бухорода адабиёт йўналишида “Доно билимдонлар” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

 Китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қиладиган мазкур тадбирнинг эътиборли жиҳати шундаки, танловнинг қуйи босқичлари 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кундан бошланган эди. 

 “Dono nashriyoti” масъулияти чекланган жамияти ташаббуси билан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган танловнинг вилоят босқичида қатнашчилар “адабиёт оламида”, “Сирли сўзлар синови”,”Мушоира”, “Ким кўп шеър билади?” каби шартлар бўйича беллашдилар.Якунда Ромитан туман жамоаси биринчи, шофирконликлар иккинчи, Бухоро шаҳри вакилари учинчи ўринни қўлга киритишди.Ғолибларга ўз мактаблари кутубхона фондини бойитиш учун 3, 2 ва 1,5 миллион сўмлик сертификатлар ҳамда дипломлар топширилди.

-Бу танлов ўқувчиларнинг адабиётга меҳру муҳаббатини ошириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади,-дейди танловда Бухоро шаҳри шарафини ҳимоя қилган китобхонлар жамоаси раҳбари, 35 – умумтаълим мактаби ўқитувчиси Маҳфуза Эргашева.- Зеро,китобхонлик, газетхонлик кишининг шахс сифатида шаклланишида муҳим ўрин тутади.Мен имкониятдан фойдаланиб, барчани, хусусан, ота – оналарни газета, журнал, китоб мутолааси билан шуғулланишга даъват этаман.Негаки, қуш уясида кўрганини қилади, деган нақл бежиз айтилмаган.

 Таъкидлаш жоизки, “Доно билимдонлар” танлови низомига мувофиқ, тадбирнинг республика босқичи ғолиби “Дамас “ автомобили билан тақдирланади.Ғолиб номи “Ўзбекистон Республикасининг Давлати тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига 30 йил тўлиши арафасида эълон қилинади.

Истам ИБРОҲИМОВ,
“Халқ сўзи” мухбири


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019