Дональд Трамп Владимир Путинни Вашингтонга таклиф этганди, бироқ...

18:22 04 Июнь 2018 Дунё
1262 0
Фото: ТАСС

Кремль Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашувини ўтказиш бўйича аниқлик ҳамда Оқ уй томонидан ташаббус етишмаётганини билдирди. Бу ҳақида “ТАСС” хабар берди.

РФ раҳбари матбуот хизмати Путин ва Трамп ўртасидаги охирги телефон орқали мулоқотда ўзаро учрашиш бўйича билдирилган фикрларга аниқлик етишмаётганини маълум қилган ҳамда америкалик шериклар томонидан илгаридагидек ташаббус танқислиги кузатилаётганини маълум қилган.

Илгари хабар берилганидек, икки давлат раҳбари 20 март куни телефон орқали суҳбатлашган эди. Шу асосда президентлар ташқи ишлар идоралари раҳбарларига икки етакчи учрашуви масаласини кўриб чиқиш топшириғи берган. Ҳатто кейинроқ аён бўлишича, Трамп нафақат Путин билан учрашиши мумкинлиги ҳақида гапирган, ҳатто уни Вашингтонга таклиф қилганди.

РФ раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков эса Путин ва Трамп ўртасидаги музокараларни ўтказиш имконияти яқин ойларда, тўғрироғи, “Катта йигирматалик”нинг шу йил ноябрь ойига мўлжалланган саммитига қадар кўриб чиқилмаслигини таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?