Дональд Трамп Владимир Путинни кузда Вашингтонга таклиф қилди

11:53 23 Июль 2018 Дунё
925 0
Фото: zamin.uz

АҚШ Президенти Россия раҳбари Владимир Путинни 2018 йил кузида Вашингтонга таклиф қилди.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс твиттердаги саҳифасида хабар берди. Таклифномани Россия томонига АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон топширган.

“Президент Трамп Жон Болтондан Россия раҳбарини шу йилнинг кузида Вашингтонга таклиф қилишни сўради. Томонлар бу масалани муҳокама қилмоқда”, дея ёзади Сандерс.

АҚШ Президентнинг таъкидлашича, бўлажак учрашув терроризмга қарши кураш, Яқин Шарқдаги можароларни тинч йўл билан бартараф этиш, ядровий қуролсизлантириш ва Украинадаги вазият борасида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишга ёрдам беради.

Оқ уй раҳбарининг қайд қилишича, Хельсинкидаги АҚШ-Россия саммити ёлғон янгиликлар тарқатувчи ОАВдан ташқари барча учун катта муваффақият бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019