Дональд Трамп Владимир Путин билан учрашуви халқаро муаммоларга ечим топиш учун ёрдам беришини айтди

15:49 14 Июнь 2018 Дунё
1022 0
Фото: ТВ Центр

АҚШ президенти Россияни “Катта еттилик” сафига қайтиб, мазкур форматни “Катта саккизлик” кўринишига қайта ўзгартириш тарафдори эканлигини билдирди. Дональд Трамп унинг РФ президенти Владимир Путин билан шахсан учрашуви халқаро муаммоларга ечим топиш учун ёрдам беришини таъкидлаган. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида тўхталиб ўтди.

Трамп Канадада яқинда бўлиб ўтган “Катта еттилик” саммити ҳақида гапирар экан, шундай деди: “Биз вақтимизнинг тахминан 25 фоизини Россияни муҳокама қилишга сарфладик. Мен ўшанда ўзимга ўзим шундай дедим: “Ахир Россия томони шу ерга келганида, яхши бўлмасмиди?”.

АҚШ раҳбарининг фикрича, агар саммитга Владимир Путин келганда, тушлик пайтида у билан ёнма-ён ўтириб бир столда энг муҳим масалаларни кўриб чиққан бўларди.

“Ўйлашимча, у билан яхши муносабатда бўлардим, - деди Трамп. – Ёки биз қачондир телефонда гаплашиш тўғри келгандан кўра яхшироқ суҳбат қурган бўлардик”.

У Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар Американинг олдинги раҳбариятидан фарқли равишда кўпроқ ҳурматга асосланажагига ишонч билдирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019