Дональд Трамп ва Владимир Путин Хельсинкида учрашадиган бўлди

14:37 29 Июнь 2018 Дунё
788 0
Фото: ТАСС

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви 11-12 июлга белгиланган НАТО саммитидан сўнг Хельсинкида ташкил этилиши ҳақида баёнот берилди.

Fox News хабарига кўра, икки давлат раҳбарининг юзма-юз мулоқоти 16 июль кунига белгиланган. Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг 27 июнь куни Москвага қилган сафари чоғида тарафлар шундай қарорга келинган.

АҚШ Президентининг сўзларига қараганда, ўзаро музокараларда икки томонлама алоқаларга доир кўп масалалар қатори, Суриядаги уруш ва Украина шарқидаги можаро зонасидаги вазият ҳам муҳокама қилинади.

Маълумки, бундан олдин учрашув Венада бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Бироқ буни на Вашингтон ва на Москва тасдиқлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019