Дональд Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви харажатларини Сингапур тўлайди

10:50 11 Июнь 2018 Дунё
1175 0
Фото: gazeta.ru

КХДР етакчиси Ким Чен Ин 12 июнь куни АҚШ президенти билан учрашиш учун Сингапурга етиб келди.

Уни мезбон давлат ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан кутиб олган. Ким Чен Ин ташрифи давомида Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун билан учрашди. Мазкур мулоқот Channel News Asia телеканалида тўғридан-тўғри трансляция қилинган.

Шимолий Корея раҳбари Ли Сянь Лунга АҚШ президенти Дональд Трамп билан тарихий саммитни ташкил этишда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирган.

Маълумот учун, мазкур саммитни ўтказиш учун 20 миллион АҚШ доллари сарфланган. Бу ҳақида Straits Times нашри хабар берди.

Ли Сянь Лун Сингапур мазкур харажатларни тўлашга тайёр эканлиги, сабаби учрашув минтақада хавфсизлик ва барқарорликни ўрнатишда ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлаган.

“Бизни учрашув ўтказиладиган жой сифатида танлашлари АҚШнинг ҳам, Шимолий Кореянинг ҳам Сингапур билан ўзаро муносабатлари, шунингдек, бизнинг халқаро жамоатчиликда тутган ўрнимиз ҳақида сўзлайди”, - деди Ли Сянь Лун.

АҚШ ва КХДР раҳбарлари ўртасидаги музокараларда Корея ярим оролини денуклеризация қилиш ҳамда Шимолий Корея ядро қуроли масаласи асосий мавзуга айланиши кутиляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?