Дональд Трамп ва Ким Чен Ин қайси меҳмонхонада музокаралар ўтказиши мумкинлиги айтилди

18:18 24 Май 2018 Дунё
1059 0
Фото: korrespondent.net

Жорий йил 12 йиюнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин учрашуви ўтказилиши мумкин бўлган Сингапурдаги “Shangri-La” меҳмонхонасида 10-15 июнь кунлари учун хоналарни брон қилиш тўхтатилди. Бу ҳақида “ТАСС” ахборот агентлиги хабар берди.

Унда айтилишича, хоналарга энг яқини билан 15 июндан кейин буюртма бериш мумкин.

Маълумот учун, 1-3 июнь кунлари бу ерда Осиё-Тинч океани минтақасида хавфсизлик масалалари бўйича ҳар йиллик халқаро конференция бўлиб ўтади.

Ушбу меҳмонхонада музокаралар зали ва хоналарга олиб борувчи алоҳида кириш йўлаги бор. Анжуман пайтида у тадбир иштирокчиларидан бошқа барчага ёпиб қўйилади.

“The Straits Times” нашрида ёзилишича, Ким Чен Ин Сингапурга фақат бир кунга келмоқчи. Муҳокамалар тугаган заҳоти у Пхеньянга қайтиб кетади. 

Сингапур коммуникация ва ахборот вазирлиги берган маълумотга кўра, 12 июнь куни ташкил этилиши мумкин бўлган саммитда ОАВ фаолиятини ташкил этиш бўйича ишлар тўлиқ давом эттирилмоқда. Бу юмушларга барча ходимлар жалб этилган. Лекин ҳозирча журналистларни аккредитациядан ўтказиш ва ушбу жараённинг бошланиш санасига аниқлик киритилмаган. Бу борада масъул шахслар ҳозирча сабр қилишни, барча зарур маълумотлар тегишли вақтда тақдим этилишини билдирган. 

Шундай пайтда КХДР ташқи ишлар вазири ўринбосари Чхве Сон Хи эса агар Вашингтон уларга нисбатан душманлик сиёсатини юритишни тўхтатмас экан ўз мамлакати музокаралардан бош тортиши мумкинлигини билдириб ўтган. 

Сўнгги пайтларда Шимолий Корея АҚШнинг Пхеньянни ядро дастуридан бирёқлама воз кечишга чақираётгани, шундан сўнг эҳтимоли бор компенсация ҳақида ўйлаб кўриши ҳақидаги фикрларидан норози бўлаяпти.

КХДР томони ҳар икки тарафнинг параллел ён босишлари асосида мазкур муаммони қадам-бақадам ҳал этишни талаб қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?