Дональд Трамп: Сингапур саммити якунларини Осиё мамлакатлари байрам қиляпти

18:36 18 Июнь 2018 Дунё
897 0
Фото: РИА Новости

АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари билан учрашув чоғида Корея ярим оролини денуклеризация қилиш бўйича келишувга эришилгани учун Осиё мамлакатлари хурсанд эканлигини таъкидлади. 

У бу ҳақда ўз твиттерида ёзишича, тарихий саммит якунларини бутун Осиё мақтамоқда ва байрам қилмоқда.

“Улар шунақа бахтли-ки! Бу ерда, бизнинг мамлакатда, айрим инсонлар мазкур тарихий учрашув Трампга ғалаба келтиришидан кўра, ҳатто миллион-миллионлаб ҳаётларни сақлаб қолишидан кўра муваффақиятсизликка учрашини хоҳлашганди”, дея қайд этади АҚШ раҳбари.

Маълумот учун, Вашингтон Пхеньянга денуклеризация бўйича 47 пунктдан иборат талаблар рўйхатини маълум қилган. Бу ҳақда яқинда NHK телеканали хабар берди.

Хусусан, Шимолий Корея нафақат ядро, балки кимёвий ва биологик оммавий қирғин қуролларини, шу билан боғлиқ барча ракеталари ҳамда инфратузилмаларини йўқ қилиши керак. Шундан сўнг Пхеньянга қарши қўлланилаётган санкциялар бекор қилинади, унга хавфсизлик кафолатлари тақдим этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019