Дональд Трамп Путин билан янги ядровий битимни имзолайдими?

13:25 06 Август 2019 Дунё
214 0

Америка Қўшма Штатлар Ўрта ва қисқа масофага учадиган ядровий ракеталарни тақиқлаш тўғрисидаги шартномадан чиқди. Вашингтон бу қарорида Россияни айбламоқда. Бу ҳақда “Америка овози” телерадиоси хабар берди.

“Бу давлат келишув шартларига амал қилишни истамади”, - дейди Давлат котиби Майк Помпео.

Маълумки, 1987 йилнинг декабрида АҚШ ва Совет иттифоқи раҳбарлари Роналд Рейган ҳамда Михаил Горбачев Оқ уйда учрашган. Тантанали маросим икки қудратли давлат орасидаги илиқлашув рамзи эди деб ёдга олинади.

“Ушбу шартноманинг аҳамияти фақат рақамларда эмас. Русларда бир ҳикматли ибора бор. Сиз ҳам эшитган бўлсангиз керак, жаноб бош котиб. Доверяй, но проверяй, яъни ишонинг аммо текширинг дейишади”, - деган эди Рейган.

Ташқи сиёсат ва қуролларни тарқатмаслик бўйича айрим экспертлар дейдики, келишувнинг бекор қилиниши хавотирга молик.

“АҚШ Россияга қарши ишлатиш учун янги қуроллар ишлаб чиқариши, ҳақиқатдан ҳам, беқарорликка олиб келади. Рейган ва Горбачев бу йўлдан бориш нотўғри эканини тушунгани учун ҳам айрим категориядаги қуролларни бутунлай йўқ қилишга келишиб олган. Чунки улар Европа тинчлигига таҳдид солган бўларди”, - дейди Қурол назорати марказидан Жефф Вилсон.

Россиянинг ўрта масофага учадиган ракеталари доирасида жойлашган Европада хавотир шуки, 2021 йилда муддати тугаётган Янги СТАРТ битими ҳам янгиланмаслиги мумкин.

“Ядро қуроллари назоратига доир анъанавий музокаралар ва келишувларга шубҳа билан қарайдиган президент ва маслаҳатчилари ўтирибди Оқ уйда. Албатта, уларни хавотир босган”, - дейди таҳлилчи Марк Симаковский.

Президент Трамп Россия билан янги шартнома имзоланишига умид қилмоқда.

“Россия янги ядровий битим бўйича қадам ташлашни истайди. Мен ҳам қарши эмасман”, - дейди у.

БМТ бош котиби ҳам баёнот билан чиқди.

“Қурол назорати бўйича кейинги чораларни муҳокама қилиш учун, Америка ва Россияни аввало Янги СТАРТ битимини узайтиришга ундайман”, - дейди Антонио Гутерриш.

Президент Владимир Путин 32 йиллик шартномада Россиянинг иштирокини тўхтатувчи қонунга июлда имзо чекди. Ундан олдин Трамп АҚШ бу ҳужжатга ортиқ амал қилмаслигини эълон қилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019