Дональд Трамп Пхеньянга боришга ваъда берди, Ким Чен Ин эса Вашингтонга

15:54 12 Июнь 2018 Дунё
1027 0
Фото: AFP

АҚШ Президенти Дональд Трамп Пхеньянга бормоқчи эканлигини билдирган бўлса, КХДР етакчиси Вашингтонга бориш бўйича билдирилган таклифни қабул қилган.

“Белгиланган вақтда Пхеньянга бораман. Мен бу кунни сабрсизлик билан кутяпман. Айни чоғда маъқул вақтда Ким Чен Инни Оқ уйга таклиф этамиз. Ва у бу таклифни қабул қилди”, деди Трамп Сингапур саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

ТАССнинг ёзишича, Дональд Трамп, шунингдек, Вашингтон ва Пхеньян қачондир яқин келажакда дипломатик миссияларни ҳам алмашишини маълум қилди. Ўз навбатида, Ким Чен Ин билан кейинги учрашув жойи ҳали аниқланмаганини қайд этиб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?