Дональд Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашади

12:06 11 Сентябр 2018 Дунё
450 0
Архив фото

АҚШ раҳбари яқинда КХДР раҳбаридан “илиқ ва ижобий” мактуб олганидан сўнг у билан янги учрашувни ташкил этишга қарор қилган.

Айни пайтда ҳар икки давлат вакиллари Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг навбатдаги музокараларига тайёргарлик кўришяпти. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилди.

“Ким Чен Иннинг АҚШ президентига мактуби, шубҳасиз, музокараларни давом эттиришга бўлган содиқликни намоён этди”, - деди Сандерс.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда учрашувни мувофиқлаштириш жараёни олиб борилмоқда. Ўз навбатида у АҚШ раҳбарияти Шимолий Корея етакчисидан келган илиқ ва ижобий руҳдаги хатнинг тўлиқ мазмун-моҳияти ошкор этилмаслигини ҳам билдирган.

Бундан олдин Дональд Трамп Ким Чен Инга ядро ракеталарисиз ҳарбий тантанали намойиш ўтказгани учун миннатдорлик изҳор этганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019