Дональд Трамп Ким Чен Ин билан Вьетнамда учрашиши мумкин

15:36 07 Январь 2019 Дунё
817 0

АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан Вьетнамнинг Ханой шаҳрида учрашиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Жанубий Кореянинг Munhwa Ilbo нашри маълумотларига кўра, бундан олдин АҚШ ва Шимолий Корея вакиллари Ханойда юқори даражадаги навбатдаги мулоқот санаси бўйича музокаралар олиб боришган.

Яқинда Дональд Трамп ҳам томонлар АҚШва КХДР ўртасидаги навбатдаги саммит учун жой танлаш масаласида маслаҳатлашувлар олиб бораётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Пхеньян “жуда яхши мулоқот”ни йўлга қўйган. Ўз навбатида Оқ уй раҳбари КХДРга нисбатан санкциялар сақланиб қолинишини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги биринчи тарихий саммит ўтган йил июнь ойида Сингапурда бўлиб ўтганди. Келгуси учрашув шу йилнинг январь-февраль ойларида ташкил этилиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019