Дональд Трамп Ким Чен Ин билан учрашувни бекор қилди

09:52 25 Май 2018 Дунё
1865 0
Фото: LIGAnews

АҚШ президенти Дональд Трамп Ким Чен Ин билан учрашувни бекор қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Манбада қайд этилишича, расмий Пхенянга шу ҳақда маълум қилинган мактуб юборилган.

«Афсуски кучли ғазаб ва очиқ душманлик билан йўғрилган баёнотингиздан кейин режадаги учрашувни ўтказишдан маъно йўқ деб ҳисоблайман. Сиз ядро соҳасидаги имкониятларингиз ҳақида гапирасиз, аммо бизнинг қуроллар шу даражада кучлики, ҳеч қачон уларни қўллашга тўғри келмаслигини Худодан сўрайман.

Бутун дунё, айниқса Шимолий Корея тинчлик ва фаровонлик ўрнатилиши учун имкониятни йўқотди. Бу бой берилган имконият — тарихнинг қайғули лаҳзаларидир», — дейилади Трампнинг хатдаги баёнотида.

Шунга қарамасдан, АҚШ етакчиси келгусида КХДР раҳбари билан учрашишга тайёрлигини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 12 июнь куни Сингапурда иккала томон ўртасида учрашув бўлиб ўтиши белгиланганди. Аммо шимолий кореяликлар АҚШ ва Жанубий Корея ўртасида ҳарбий машғулотлар ўтказилиши давом этганидан норози бўлган ва бу учрашув ўтказилиши сўроқ остида қолганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?