Дональд Трамп Ким Чен Ин билан учрашмаслиги мумкин

10:18 22 Май 2018 Дунё
1047 0
Фото: Корреспондент.net

АҚШ вице-президенти Майкл Пенс “Fox News” телеканалига берган интервьюсида мамлакат раҳбари Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувдан бош тортиши мумкинлигини айтиб ўтган.

“Агар Ким Чен Ин Дональд Трамп билан ўйин қилмоқчи бўлса, бу унинг учун энг катта хато бўлади”, - деган у. 

Трамп икки давлат раҳбарининг шу йил 12 июнь куни Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган тўғридан-тўғри музокараларидан бош тортиши мумкинми, қабилида берилган саволга Майкл Пенс “Шубҳа йўқ, худди шундай”, деб жавоб қайтарган. 

Бундан ташқари, у АҚШ ҳеч қачон КХДРга нисбатан ҳарбий йўлни қўллаш имкониятини истисно этмаганини ҳам таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда америкалик сенатор Линдси Грэм ҳам шунга ўхшаш фикр билдирган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?