Дональд Трамп Хиллари Клинтонни ёқтиришини айтиб ўтди

15:23 30 Октябр 2018 Дунё
540 0
Фото: РИА Новости

АҚШ Президенти Дональд Трамп собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон билан 2020 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловларида курашишни хоҳлашини маълум қилди.

Трамп Fox News телеканали эфирида Клинтон унга ёқишини, аниқроғи, Демократлар партиясидан кўрсатиладиган барча номзодлар унга ёқишини тан олган.

Ўз навбатида, Хиллари Клинтон Recode ахборот ресурсига берган интервьюсида 2020 йилги президент сайловларида қатнашиши мумкинлигини истисно қилмаган.

Собиқ давлат котиби 2021 йил январь ойида Оқ уйга демократ келиши учун астойдил ҳаракат қилишини таъкидлаб ўтди. Бироқ ўз номзодини илгари суриш ҳақида қатъий гапирмаган, балки шу йил 6 ноябрь куни бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларда бор имкониятини ишга солишига урғу берди.

Маълумот учун, АҚШ Конгрессига бўлиб ўтадиган мазкур оралиқ сайловларда 100 сенатордан 35 нафари ҳамда вакиллик палатасининг барча 435 вакили қайта сайланади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги сайловда сайловчиларнинг штатлардан келган 304 вакили Трамп номзодини, 227 вакили Клинтон номзодини қўллаб-қувватлаган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019