Дональд Трамп Бин Ладеннинг ўғли ўлдирилганини тасдиқлади

11:48 17 Сентябр 2019 Дунё
206 0

АҚШ президенти Дональд Трамп “Ал-Қоида“ террорчилик гуруҳи асосчиси Усама бин Ладеннинг ўғли ва вориси Ҳамза бин Ладеннинг америкалик ҳарбийлар ўтказган амалиёт чоғида ўлдирилганини тасдиқлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Амалиёт қачон ва айнан қаерда ўтказилгани тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Ўз баёнотида Дональд Трамп амалиёт Афғон-Покистон ҳудудида бўлиб ўтганини билдирган.

Бундан аввалроқ АҚШ Ҳамза тўғрисида етказилган маълумот учун 1 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ҳамза бин Ладеннинг ўлдирилгани тўғрисидаги хабарлар матбуот томонидан шу йилнинг ёзида тарқатилганди. Бироқ шу пайтга қадар на президент Трамп, бошқа юқори мартабали расмийлар буни тасдиқламаганди.

Ҳамза бин Ладен 2015 йилда АҚШ ва бошқа давлатларга қарши ҳужум қилишга даъват этилган видеомурожаат тарқатган эди. Ўша пайтда унинг ёши 30 атрофида бўлганига ишонилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019