Дон, ун ва нон маҳсулотлари қатъий белгиланган нархда етказиб берилиши таъминланди

15:39 04 Март 2019 Жамият
522 0

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳар, Мирзо Улуғбек МФЙ, Ёғду кўчаси 85-уйда яшовчи фуқаро М. Долимов 26 февралъ куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091” қисқа рақамли ишонч телефонига қилган оғзаки мурожаати Андижон тумани Қўрғонтепа тумани жамияти томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-сентябрдаги “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-731-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб туман жамияти мутахассислари томонидан туман аҳолисига ажратилаётган ун маҳсулотларидан 10 (ўн) тонна ун ажратилиб, ариза муаллифи М. Долимовга ҳамда ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга, ногиронлиги бўйича нафақа олувчиларга қатъий белгиланган нархда етказиб берилиши таъминланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019