Долзарб мавзуга бағишланган халқаро конференция бошланди

12:20 19 Февраль 2019 Жамият
324 0

Тошкентда “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Анжуман кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш учун пойтахтимизга халқаро эксперт-таҳлил ҳамжамиятининг 130 дан ортиқ вакиллари, олимлар ва тадқиқотчилар ташриф буюрди. Улар узоқ йиллардан бери бевосита Марказий Осиё масалалари билан шуғулланиб келишади.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Камилов, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Н.Герман нутқ сўзлади.

Икки кун давомида экспертлар шўъба мажлислари форматида Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг янги суръатлари, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув-экология, энергетика, маданий-гуманитар, хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади. Шунингдек, иштирокчилар минтақавий ҳамкорлик бўйича халқаро тажриба билан ўртоқлашишади ҳамда уни Марказий Осиёда қўллаш имкониятларини кўриб чиқишади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019