Долларнинг расмий курси тушди

12:03 26 Октябр 2020 Иқтисодиёт
356 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 27 октябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 359 сўм 88 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 11 сўм 88 тийинга арзонлашди.

1 евро курси 12 285 сўм 78 тийинга баҳоланиб, 132 сўм 15 тийинга қимматлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 2 сўм 92 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 136 сўм 11 тийин этиб белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?