Доллар курси яна ошди

12:15 05 Октябр 2020 Иқтисодиёт
315 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 6 октябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 339 сўм 68 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 18 сўм 47 тийинга қимматлаган.

1 евро курси 12 110 сўм 87 тийинга баҳоланиб, 107 сўм 30 тийинга ошди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 20 тийин қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 132 сўм 27 тийин этиб белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?