“Doctors community cup – Tashkent – 2019” халқаро турнирига қуръа ташланди

10:49 26 Март 2019 Жамият
232 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 25 – 30 март кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Украина шифокорларининг футбол жамоалари иштирокида “Doctors Community Cup – Tashkent – 2019” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди

Шунга кўра, 25 март куни мусобақанинг тантанали очилиш ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, 1-гуруҳда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамда 2-гуруҳда Қозоғистон, Беларусь ва Украина давлатлари шифокорларидан иборат терма жамоалар ўрин олди. Ўйинлар эртага, 26 мартдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро турнир доирасида “Тиббиёт ва спортда инновациялар” мавзусидаги илмий-амалий семинар ҳам ўтказилиши ва унда тиббиётнинг долзарб масалалари бўйича шифокорларнинг ўзаро тажриба ва фикр алмашиши кўзда тутилган. Шунингдек, меҳмон жамоаларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳатини ташкил қилиш орқали уларга юртимизнинг туристик салоҳияти ва имкониятларини кенг намойиш қилиш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019