ДХМда илк бор инвесторлар учун махсус хона ташкил этилди

18:43 30 Январь 2019 Жамият
542 0

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида янги замонавий Давлат хизматлари маркази фаолият бошлади. Мазкур туманнинг 51 мингдан ортиқ аҳолиси энди қулай ва сифатли давлат хизматларини олиш имконига эга. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Анъанага кўра, ҳар бир очилаётган Давлат хизматлари маркази аввалгисидан қўшимча яратилган шароитлар ва жорий этиладиган ҳамда синов тариқасида кўрсатиладиган янги хизматлар билан фарқланади.

Энди фуқаролар навбатлари келгунча бу ерда яратилган кутубхонада қизиқарли китоб ўқишлари, болалар эса вақтларини махсус жиҳозланган майдончада кўнгилли ўтказишлари мумкин. Бундан ташқари, марказнинг ўзида “Бахт уйи”, туман адлия бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ҳам жойлашган.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Марказ эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш, фуқаролик паспортини олиш ва алмаштириш учун зарур бўлган техникалар билан жиҳозланган. Барча хизмат электрон навбат тартибида кўрсатилади.

Марказда илк бор инвесторлар учун махсус хона ташкил этилди. Бу ерда тадбиркорлар юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматлар, имтиёзлар, Ўзбекистонда бизнес юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019