ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан нефт маҳсулотларини талон-тарож қилиб келган уюшган гуруҳ қўлга олинди

14:13 22 Август 2019 Жамият
102 0

2019 йил 16 август куни “Газлинефтгазишлабчиқариш” МЧЖнинг Қоракўл туман ИИБга мурожаат қилди. Унда 15 август куни ушбу МЧЖ га қарашли “Қулбешкак” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси жойлашган чўл массивидан ўтган диаметри 325 мм бўлган газ қувуридан 8.833 тонна газоконденцат маҳсулоти ўғирланганлиги билдирилган.

ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қоракўл туманида яшовчи фуқаролар Б.С ва унинг 3 нафар жиноий шериклари ушбу қувурни яширин тарзда тешиб, ҳосил қилинган тешикка қўлбола хамут ўрнатиб, 100 метр узунликдаги резина шланг ёрдамида қувурдан 100 метр узоқликда газоконденцат маҳсулотини жамлаш ва тиндириш учун ўзлари томонидан қазилиб, махсус ташкил қилинган, ҳовузга қувурдан ўғирланган 2.600 литр газоконденцат маҳсулотини тиндириш мақсадида жамлаб турган вақтларида ушланган.  Бу ҳақда Бухоро ИИБ хабар берди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “г” бандига асосан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019