ДХХ раиси Абдусалом Азизов Яккабоғга нега борди?

09:45 29 Июль 2019 Сиёсат
451 0

Куни кеча кечки пайт ДХХ раиси Абдусалом Азизов Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманининг “Эски Яккабоғ” ҳудудида бўлиб, ҳолат юзасидан вилоят масъуллари билан мулоқот қилди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Бозор Азизов маълум қилмоқда.

Хабарга кўра, Абдусалом Азизов Баҳриддин Исомовга тегишли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўкони бетон ғиштдан қурилган бино эканлигини таъкидлаб, бу бинони бузишга уринган туман масъуллари ишини қоралаган.

ДХХ раиси тадбиркор дўкони бузилишига фикр билдирар экан, “Одатда пахса девордан бўлган ёки бугунги кун талабига жавоб бермай қолган бино бузилади-ку, нега тадбиркорнинг бу биносига тегинилди? – дея қаттиқ койиб гапирди, — дейди Бозор Азизов.

Абдусалом Азизов шунингдек, бугунги кун тадбиркорларни халқни боқаётганини, шу боисдан ҳам тадбиркорга халал бериш эмас, унга ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади.

Маълум қилинишича, ДХХ раҳбари билан бўлиб ўтган мулоқотда Эски Яккабоғ ҳудуди бир ҳафта мобайнида “Обод марказ”га айланиши лозимлиги, бунинг учун вилоятдан керакли ёрдам берилиши айтилган. Қолаверса, туман ҳокимлиги вакилларининг хўжасизларча ҳаракатларидан азият чеккан фуқаролар Низом Воҳидов, Дилфуза Боқиева, Фарруҳ Жабборов ҳамда Зафар Жўраевлар каби уй-жойи бузилган 7 нафар фуқарога ҳамда ҳовли деворлари бузилган 27 нафар фуқарога 1 млрд 700 миллион сўм компенсация пуллари тўлаб берилиши таъкидланган.

Бозор Азизовнинг қўшимча қилишича, туманга ҳозирча янги раҳбар тайинланмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019