ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти этиб сайланди

16:47 15 Июль 2019 Сиёсат
503 0

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция кун тартибидан ЎФА президенти, Вице-президентлар ва Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш масалалари ўрин олган эди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг президенти Раматов Ачилбай Жуманиязович ўз хоҳишлари билан ЎФА президентлигидан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берганлиги муносабати билан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси уставининг 41-моддасига асосан ЎФА ўз расмий веб-сайтида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти лавозимига Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоларидан номзодларини илгари суриш сўралган эди.

Шу кунга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан номзод сифатида Азизов Абдусалом Абдумавлонович таклиф этилди ва конференцияда Азизов Абдусалом Абдумавлонович бир овоздан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019