ДХХ Наманганда «жиҳодчилар» гуруҳи фаолиятига чек қўйди

09:08 22 Август 2020 Жамият
370 0

ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими ғояларини қўллаб-қувватлаб келган ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот" дастурида хабар берилди.

Аниқланишича, косибчилик билан шуғулланувчи, 1965 йилда туғилган фуқаро “Facebook” ижтимоий тармоғидаги профили орқали диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлмиш «Абу Салоҳ», «Содиқ Самарқандий» ва бошқаларнинг «ҳижрат», «жиҳод»га чорловчи аудио-видео материалларини жойлаштириб, тарғибот ишларини олиб борган.

Шунингдек, Суриядаги жангарилар билан виртуал алоқа боғлаб, Россия Федерациясидаги танишлари орқали уларга бир неча маротаба пул маблағлари жўнатган.

Мазкур фуқаро ўғлини, жияни, синфдоши ва танишларини - жами 6 кишини ўз виртуал гуруҳига қўшган.

Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларидан 7 та мобил телефон аппарати, 80 та DVD ва CD дисклар, 2 та микро чип, 2 та флеш-карта, 1 дона китоб ва 1 дона дафтар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?