ДХХ ходимлари “яширин йўллар”ни фош этди

15:43 25 Август 2018 Жамият
536 0

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Чегара қўшинлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида чегарани ноқонуний бузган ҳолда товар-моддий бойликларни яширин йўллар орқали ўтказиш билан шуғулланаётган ҳолатлар аниқланди, деб ёзади ЎзА.

Маълумки, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши тақиқланган. Шунга қарамай, айрим фуқаролар томонидан мазкур металларни республикамиздан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетиш ҳолатлари учрамоқда. Қувасой йўналишида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қирғизистон Республикасига 9 қоп жами 355 килограмм мис олиб ўтилаётганда ушланди.

Шунингдек, жорий йилнинг 13 август куни Қувасой йўналишида 178 дона кроссовка, 46 дона машина кондиционери, 840 дона “Марокат“ аёллар атири, 564 дона упа каби товарларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

Шунингдек, шу куни Фарғона тумани йўналишида ҳаракатланаётган давлат рақами 40 J 112 LA Lacetti автомашинаси тўхталиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган 85 миллион сўмлик телефон аппаратлари борлиги аниқланди.

Фарғона туманилик Р. У. коллеж талабаси. У 18 август куни беш-олти нафар чегара бузғунчилари билан тил бириктирган ҳолда Қирғизистон Республикасидан ноқонуний равишда давлат чегарасидан олиб ўтилган 79 миллион сўмлик 46 дона 32 дюмли “Yasin“ маркали телевизорлар, 50 қути 100 волтлик лампочкаларни ўз уйида сақлаб келган. Айни пайтда жиноий шерикларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019