ДХХ гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди

10:03 27 Февраль 2019 Жамият
370 0

Архив фото

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўзбек-тожик давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган вақтда 1978 йилда туғилган, Тожикистон Республикаси фуқароси, Сўғд вилояти Мастчох тумани Фотихобод посёлкасида яшовчи Мирзарахмад Мажидов ушланди. Унинг қўл юклари кўздан кечирилганда соф оғирлиги 773 гр. бўлган опий моддаси борлиги аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштирилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Шунингдек, Тошкент тумани “Шодлик” кўчаси 49-уйда яшовчи 1980 йилда туғилган Шаҳобиддин Зокиров ва унинг онаси Зулфия Набиевалар ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларида шубҳа уйғотди ва дастлаб улар яшайдиган хонадон кузатувга олинди. Видеоназорат хонадон ойнасидан шубҳали нарса улоқтирилганлигини тасвирга туширади. Шундан сўнг текширув ҳаракатлари давом эттирилиб, натижада ушбу улоқтирилган шубҳали нарса ичида салкам 3 кг. марихуана гиёҳванд моддаси аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштирилади.

Навбатдаги гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан аниқланди. 1989 йил Чироқчи туманида туғилган Ҳамза Бобомирзаев “Ласетти” автомашинасида Тошкент шаҳрига йўл олади. Автомашина “Умакай” йўл патрул хизмати масканида кўздан кечирилганида 120 гр. марихуана воситаси борлиги аниқланди. Суриштирув давомида Ҳамза Бобомирзаев уни Тошкент шаҳрига олиб бориб сотмоқчи бўлганлиги маълум бўлди. Тезкор гуруҳ томонидан Ҳамза Бобомирзаевнинг яшаш манзили ҳам кўздан кечирилганда уйнинг ертўласидан 5 кг. 294 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасига контрабанда йўли билан олиб келинган гашиш гиёҳванд моддаси савдосига чек қўйилди.

Бир муддат аввал героин савдоси билан ушланган фуқаро Маъмур Маматқуловнинг кўрсатмасига кўра, қирғизистонлик Ҳайдар исмли шахс гашиш моддасини Ўзбекистонга олиб ўтиб, белгиланган жойга яшириб кетганлиги маълум бўлди. Ўтказилган текширув натижасида Қирғизистон Республикасига чегарадош бўлган Қувасой шаҳар Полвон маҳалласидаги дала шийпони девори остидан қора целлофан пакет ичида 10 дона алоҳида бўлакларда бўлган соф оғирлиги 7 кг. 662 гр. Миқдордаги гашиш гиёҳванд моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019