ДХХ фирибгарлик билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйди

16:12 06 Март 2019 Жамият
549 0

Иллюстратив фото

Бу дунёда одамларни бир-бири билан боғлаб турувчи ишонч деган муқаддас туйғу бор. Ўзаро ишонч туфайли яхши-ёмон кунларда инсон инсонга дўст ва ҳамдард бўлади. Бироқ ишонган ўша одам фирибгар бўлсачи? Жавоб оддий: одамнинг қўйни пуч ёнғоққа тўлади.

Фирибгарлик ҳаракатлари учун муқаддам судланган Жонибек Азимов ва Нурали Худойбердиевнинг охирги ови бароридан келмади. Улар Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар ўзларини гўёки Давлат хавфсизлик хизмати идораларида ишлайман, дея таништириб, содда одамларнинг ишончига кириб, уларнинг фарзандларини олий ўқув юртига ўқишга киритиш, муддатли ҳарбий хизматга юбориш ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилиб келишган.

Лекин текин нон илинжида яшаган бу кимсаларнинг кейинги фириби иш бермади. Бу гал улар яна бир фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиш эвазига 2 млн. 200 минг сўмни Термиз шаҳрида олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланди. Маълум бўлишича, Ж.Азимов ва Н.Худойбердиев ушбу шахсни ишга жойлаш баҳонаси билан муқаддам ундан 3900 АҚШ доллари ҳам олишган.

Бундан ташқари, яна бир фуқарони “Миллий гвардия”га ишга киритишни ваъда қилиб, ундан 3300 АҚШ доллари миқдорида пул олишган.

Шунингдек, бошқа бир фуқаронинг фарзандини ДХХ Чегара қўшинларига ҳарбий хизматга киритишни ваъда қилиб, ундан 3 минг АҚШ доллари ва 6 млн. 600 минг сўм олишган.

Терговолди суриштирув ишлари давомида Нурали Худойбердиевнинг яшаш жойи кўздан кечирилганда сохта ҳужжатлар, бланкалар ҳамда ҳарбий кийим топилди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019