ДХХ Чегара қўшинларига 300 млн сўм ажратилади

11:25 06 Июль 2018 Жамият
1602 0
Фото: Day.Az

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 4 июль куни “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинганидан хабарингиз бор.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлигининг берилган электрон кириш визаларини идентификация қилиш мақсадида дастурий таъминотни модернизация қилиш бўйича ишларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига беғараз молиявий ёрдам сифатида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 300 миллион сўм ажратилади.

2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий фуқароларнинг турли тоифаларига қўшимча виза режимлари жорий қилиниши мумкин (“Silk road” – Ипак йўли мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилаётган туристлар учун бошқа мамлакатлар виза белгиларини тан олиш имконияти билан, “Vatandosh” – келиб чиқиши Ўзбекистон Республикасидан бўлганлар ва уларнинг оила аъзоларига – беш йиллик виза, “Golden visa” – йирик хорижий инвесторлар учун – ўн йиллик виза).

Йўловчилар тўғрисида олдиндан маълумот олиш тизими ишга туширилгач, Ўзбекистондан транзит орқали ўтадиган, вақтинча бўладиган ва Ўзбекистондан чиқиб кетадиган хорижий фуқаролар учун ердаги ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириш тартиби жорий қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019