ДХА инвесторларга сифатли маслаҳат беришга тайёр

17:45 14 Декабрь 2018 Жамият
570 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

Давлат хизматлари агентлигида Туркия Республикаси элчихонасининг савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Абдуллоҳ Явуз Туркер билан учрашув бўлиб ўтди.

Абдуллоҳ Явуз Туркернинг сўзларига кўра, турк тадбиркорлари Ўзбекистон инвестицион имкониятлари, мавжуд имтиёзлар механизмига жуда катта қизиқиш билдирмоқда. Турк инвесторларини жалб этиш ва уларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш мақсадида турк томони Давлат хизматлари агентлиги маслаҳат хизматларини кўрсатишига қизиқиш билдирди.

Элчихона маслаҳатчиси таъкидлашича, у Давлат хизматлари агентлигини турк инвесторларини қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ҳақида хабардор қилишга ёрдам берувчи ҳамда инвесторлар ва Ўзбекистондаги вазирлик, идораларни боғловчи муҳим бўғин сифатида кўради.

Ўз навбатида, Агентлик директори Халилилло Тўрахўжаев турк томонини ташкилот фаолияти ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, уларга лицензия бериш, шунингдек, Давлат хизматлари марказлари орқали бизнес вакилларига тақдим этиладиган бошқа хизматлар бўйича батафсил маълумот берди.

Давлат хизматлари агентлиги ходимлари туркиялик инвесторларга барча масалалар бўйича ваколат доирасида кенг кўламли кўмак кўрсатишга тайёр. Масъул ходимлар томонидан эса бизнес жараёнларини янада осонлаштириш ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш мақсадида, улар учун давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилади.

Конструктив мулоқот натижасида томонлар яқин ва узоқ муддатли ҳамкорликни амалга ошириш ниятларини билдирди. Давлат хизматлари агентлиги вакиллари туркиялик инвесторларни Агентлик ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича маслаҳат ёрдамини ва кўмагини беришга тайёр эканлигини билдиришди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019